Muallimi Soniy app for iPhone and iPad


4.0 ( 1610 ratings )
Education Book
Developer: QAQNUS SOFTWARE
Free
Current version: 1.0, last update: 7 years ago
First release : 07 Jun 2015
App size: 66.77 Mb

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганингиздир”, дея эзгу амалларнинг афзали ва махзани – Қуръон таълимига чақирганлар.
Аллоҳнинг каломини ўрганиш иштиёқи баланд, бунга имкон қидирган диндошларимиз кўпдир. Диёримизда аксар юртдошларимиз Аҳмад Ҳодий Мақсудий ҳазратларининг “Муаллим соний”, яъни “Иккинчи муаллим” китоби ёрдамида қироатни ўрганиб келади. Бу борада яна бир қулайлик туғилди. “Муаллим соний” китобининг электрон дастури тайёрланди. Дастур қатор афзалликларга эга. Тажвид қоидалари, ҳарф, сўз ва сураларнинг билимдон қори томонидан ўқилган овозли қироатини эшитиш, мустаҳкам ўргангунга қадар такрорлаш, ҳарфларни катталаштириш каби бир қанча имкониятлари мавжуд.
Аллоҳ таоло Қуръон ўрганишимизда Ўзи ёрдамчи бўлиб, ҳикматли Китоби ила тилимизни гўзал, қалбимизни мунаввар, дунёю охиратимизни хайр-баракали қилсин!